БМТнинг Янгиликлар маркази маълумотига кўра, Антонио Гутерриш Бош Ассамблея Раиси сўровига жавобан «агар ташкилот аъзолари хоҳиш бирдиришса, иккинчи муддатга қайта сайланишга қарши эмасман», деб жавоб қайтарди. У тегишли хатни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Раиси номига ҳам юборган.
Антонио Гутерриш номзоди БМТ Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига биноан 2016 йил 13 октябрда овоз беришларсиз БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган. У 2017 йил 1 январда сўнг ўз лавозимига киришди. Унга қадар БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари лавозимида фаолият кўрсатган.
Антонио Гутерриш 1949 йил 30 апрелда Португалия пойтахти Лиссабонда туғилган. У Олий техника институтида муҳандислик ва физика мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Шунингдек, бир муддат университетда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Антонио Гутерриш 1974 йилда Социалистик партияга қўшилди ва 1995 йилда партиянинг Бош котиби этиб сайланди. Уч йилдан сўнг эса Португалия Бош вазири лавозимига тайинланди.
Антонио Гутерриш — БМТнинг тўққизинчи Бош котиби. У ушбу лавозимни Пан Ги Мундан сўнг эгаллади. Пан Ги Мундан олдин Кофи Аннанд (1997 - 2006), Бутрос Бутрос-Ғолий (1992−1996), Хавьер Перес де Куэльяр (1982−1991), Курт Вальдхайм (1972−1981), У Тан (1961−1971), Даг Хаммаршельд (1953−1961) ва Трюгве Ли (1946−1952) БМТ бош котиби бўлган.
БМТнинг бутун тарихи давомида Котибиятни Ғарбий Европанинг учта вакили, Африкадан ва Осиёдан икки, Лотин Америкасидан биттадан вакил бошқарган.
БМТ Бош котиби ташкилотнинг бош ижрочи директори бўлиб, Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига биноан Бош Ассамблея томонидан тайинланади.