Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда Ғазо масаласи бўйича матбуот вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи экспертлари фикрича, Ғазо шимолида очарчилик муқаррар. Бу ҳақда Гутерриш айтиб ўтди.

“Ғазодаги барча фаластинликларнинг ярмидан кўпи, 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ сарфлаб бўлишди ва бу ҳалокатли очарчилик хавфини юза келтирмоқда. Хабарларга кўра, Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли ғазаб ва азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда”, деди у.

Гутерриш бу тўхтатилиши мумкин бўлган мутлақо сунъий офат эканлигини таъкидлади, деб хабар беради kommersant.ru.

“Исроил ҳукуматини Ғазога гуманитар юкларнинг тўлиқ ва тўсиқсиз киришини таъминлашга, халқаро ҳамжамиятни эса инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақираман”, дея таъкидлади Гутерриш.