28 давлат вакиллари ёқлаб, 12 таси қарши овоз берди, 7 нафар делегат бетараф қолди. Мазкур овоз бериш жараёни Швецияда Қуръон китоби ёқиб юборилгани муносабати билан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси доирасида ўтказилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки “камситиш, адоват ва зўравонликни қўзғатувчи” ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаш учун ўзларининг миллий қонунлари, сиёсатлари ва қонунларни қўллаш тизимини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда, деб хабар беради ria.ru.