Тадбирда мутахассис 2019 йил май ойидан бошлаб ҳукумат томонидан юзлаб аёллар ва болаларни Сурия ҳамда Ироқ ва Афғонистондаги жанг майдонларидан олиб чиқиб кетиш ва реинтеграция қилиш бўйча амалга оширган “Меҳр” операцияларини юқори баҳолади.

– Оила бирлиги ва жамиятни қўллаб-қувватлашига асосланган ўзбек модели репатриация қилиш, боланинг манфаатини кўзлаш ва сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаракатлар марказида ўчоқли ҳудудлардан қайтган аёлларни самарали реинтеграция қилиш бўйича энг яхши амалиётнинг намунасидир, – деди Ни Аолайн хоним. – Репатриация ва реинтеграциянинг ўзбек модели бошқа ҳукуматлар учун ўз фуқароларини ўчоқли ҳудудлардан қайтариш учун йўл харитаси сифатида хизмат қилади

Ни Аолайн ҳукумат томонидан стигматизацияни бартараф этиш, асосий ҳуқуқлар, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган амалий чораларини эътироф этди ва ҳукуматнинг ЮНИСЕФ ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа ташкилотлари, шу жумладан унинг ваколати ва Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Олий комиссари идораси билан ҳамкорлигининг аҳамиятига алоҳида урғу берди.

Махсус маърузачи шунингдек, Ўзбекистоннинг аксилтеррорчилик ва экстремизмга қарши қонунларини яқиндан ўрганиб чиқиб, терроризм ва инсон ҳуқуқларига қарши курашиш бўйича халқаро ҳуқуқ ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун ўзгаришлар қилиш зарурлигини билдирди. 

Анжуманда фуқаролик жамияти институтлари ўрнини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ўрнини кучайтириш, қонунчиликни такомиллаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмак ва ёрдамни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.