— Маҳалла ҳудудида бир вақтлар фаолият юритган эски боғча биноси бўларди, — дейди меҳнат фахрийси Рийимбой Қурбонов. — Президентимизнинг мактаб ёшигача бўлган болаларни боғчаларга тўлиқ қамраб олиш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш учун туман ҳокимлиги ушбу бинони мукаммал таъмирдан чиқарди. Яна қўшимча ёзги айвонча ва ошхона қурилди, ҳудуд девор билан ўраб олинди. Бугун маҳалла аҳли жажжи фарзандлари тарбияланиши ва таълим олишлари учун яратиб берилган бундай шароитдан жуда миннатдор.
Ҳозирда туманда мактаб ёшигача бўлган болаларни ММТларга жалб қилиш деярли етмиш фоизга етди. Келаси йили иш бошлайдиган янги ММТлар ҳисобига барча болаларни мактабгача таълим ташкилотларига тўлиқ қамраб олиш имконияти яратилади.
Рўзимбой Ҳасан,
“Янги Ўзбекистон” мухбири