Вилоят ИИБ маълумотига кўра, 1987 йилда туғилган, Дурафшон маҳалласида яшовчи аёл ўз хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 41 нафар вояга етмаган қизга диний сабоқ берган.
Маълум бўлишича, қизлар Қўқон шаҳри ҳамда Учкўприк, Ёзёвон, Бувайда ва Боғдод туманларида яшовчи оилаларнинг фарзандлари бўлган. Улар ҳужрада ётиб таълим олган. Бунинг учун ота-оналар ҳар ойда ҳар бир қизга 600 минг сўмдан тўлов қилган.
Текширувда ҳужрада диний таълим берган аёлнинг бу фаолият билан шуғулланиш учун олий маълумоти ва тегишли дипломи йўқлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу билан бирга, диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 3-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.