Қўшни давлатга ўтиш учун “С.Нажимов” чегара божхона постига “DAF” русумли юк автоуловини бошқариб кириб келган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситаси салони ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 400 АҚШ доллари, 1 075 000 Россия рубли, 254 000 Қозоқ тенгеси ҳамда 4 200 000 ўзбек сўмини олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.