Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” божхона пости билан ҳамкорликда қуйида ана шундай ҳолатларнинг яна бирини фош этишди.
Унга кўра, хориждан келтирилган юк контейнерида ҳужжатларга асосан “резина қўлқоплар“ юкланган бўлиши керак эди.
Бироқ ўтказилган божхона кўриги натижасида юк контейнерида “резина қўлқоплар“ умуман йўқлиги, ўрнига эса йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1,5 млрд. сўмлик, 340 минг 760 дона “қурилишда ишлатиладиган трикотаж қўлқоплар” товарлари борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 394,5 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Натижада мазкур товарлар белгиланган тартибда сақловга олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.