«Тошкент метрополитени» УК матбуот хизматининг хабар қилишича, тергов жараёнида ўзини блоггер деб билган тартиббузарлар Юнусобод туманидаги 105-мактабнинг вояга этмаган, 2005 йилда туғилган А.А. ва Т.У. ўқувчилари экани ҳамда улар ушбу ҳаракатни Инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини ривожлантириш ва обуначилар сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширгани аниқланди.
Ўсмирлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Метрополитендаги хавфсизлик бошқармаси вакиллари, Пойтахт метрополитени маъмурияти, шунингдек, 105-мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш суҳбати ўтказилди. Мазкур ҳолат бўйича иш қўшимча кўриб чиқиш мақсадида ҳудудий (яшаш жойидаги) вояга этмаганлар билан ишлайдиган бўлимига ўтказилди.
Қайд этиш лозим, ушбу ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 115-моддасига биноан чора кўрилади.
Бундан ташқари, ўсмирлар Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида белгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганли учун ҳам жавобга тортилади.
Метрополитен раҳбарияти йўловчиларни огоҳликка чақириб, метро хизматларидан фойдаланиш қоидаларига қаттий риоя қилишингизни, шу билан бирга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўз соғлиғингизга эътиборли бўлишингизни сўрайди!