Болалар мақом студияси” га 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган истеъдодли ўқувчи ёшлар кастинг асосида қабул қилинади.
🎙Кастинг анъанавий хонандалик ва созандалик йўналишлари бўйича ўтказилади ва “Болалар мақом студияси”га танлаб олинади.
Танлаб олинган иштирокчилар ушбу студияси аъзоси сифатида фаолият олиб борадилар ва бўш вақтларида келишилган режа асосида мунтазам шуғулланиб, халқимизнинг олтин мероси бўлган мақом санъати сирларини ўрганиб, ижро қиладилар.
Кастинг шартлари: иштирокчилар 2 тадан асарни жонли ижро этишлари керак бўлади. Асарлар ижрочилар томонидан миллий чолғу ансамбли ёки (минус) куйидан фойдаланишлари мумкин.
Тақдим этилаётган асарлар пухта ишланган бўлиши ҳамда иштирокчиларнинг ҳар томонлама яъни, ижро ва саҳна маҳоратига эга эканликларига эътибор қаратилади.
Керакли ҳужжатлар рўйхати: 2 та 3x4 ўлчамдаги сурат, 2 та бадиий фото сурат, (ҳажми чегараланмаган) ва иштирокчининг телефон рақами. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва ўқиш жойидан мактаб маъмуриятининг маълумотномаси тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатлар 2021 йил 12 апрелдан 27 апрелга қадар қуйидаги телеграм рақами +998 90 978-67-71 орқали қабул қилинади.
Танлов 2021 йилнинг 29 апрель куни ўтказилиши белгиланган.