Эндиликда, қарорларга ўзгартириш киритилган ҳолда ногирон болалар, шу қаторда кўзи ожизлар ҳам Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бепул тахсил олиши кўзда тутилган.

Жорий йилда Республика бўйлаб Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 355 нафар ногирон ўқувчилар тахсил олишди, шундан 320 нафари кўзи ожиз болалар ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилларига  Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш истагини билдирган  ногиронлиги бор  650 нафаргача ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган. 

Маданият вазирлиги 

Ахборот хизмати