Ушбу хизматнинг асосий мақсади болаларнинг оиладан ажралиб қолишининг олдини олиш ҳамда оналарнинг фарзандларини мустақил парвариш қилиш қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Бунда:

  • оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
  • оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
  • «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази – ушбу хизмат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган ҳисобланади.