Хабар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумот берди.
Унда келтирилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, Қўмита бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Шунингдек, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги юзасидан Қўмита ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда ўзаро назорат хариди тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича, қўшимча маълумот тақдим этилади, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси