Куни кеча Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ҳар йилги анъанага кўра, Гулистон шаҳрининг "Улуғ йўл" махалласида жойлашган болалар уйида тарбияланувчи болалар учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис болажонларимизга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этиш мақсадида, болажонларга байрам совғалари улашилди. Шу билан бирга эртак китоблар совға қилинди. 

-Гап моддиятда эмас, - дейди Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Акмалжон Мирзакаримов. – Ота-она, оила мухитидан узоқ, аммо ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга озроқ бўлсада таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахт.