Хусусан, ҳозирда болалар нафақаси олувчилар 2 млн. 177 минг оилани ёки оилалар умумий сонининг 23,1 фоизини ташкил этади (18 ёшгача бўлган 5 млн. 5 минг бола ёки уларнинг умумий сонининг 42,7 фоизи). 

Ҳар бир оила учун ўртача йиллик ҳисобда тўловлар миқдори  5 млн. 550 минг сўм (491 доллар), ҳар бир бола учун эса 2 млн. 414 минг сўм (214 доллар) ни ташкил этади. Нафақа оладиган оилалардаги болаларнинг ўртача сони 2-3 бола.

Шунингдек, 2021-йил сентябр ойидан бошлаб, болали оилалар учун нафақа миқдори болалар сонига қараб оширилди:

1 болали оилаларга 144 минг сўмдан 250 минг сўмгача (3 ёшгача — 325 минг сўм)