— Албатта, бўқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, бўқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор кўригидан тез-тез ўтиб турилса, хасталикнинг болага ўтиш хавфи камаяди.
Бўқоқ касаллиги болаларда ҳам кўп кузатилади. Айниқса, юртимизда болалар ва ўсмирлар орасида бўқоқнинг эндемик тури жуда кўп учрайди.
Бўқоқнинг олдини олиш учта шаклда — оммавий, гуруҳли ва индивидуал тарзда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида энг самарали усул биринчиси ҳисобланади. У ҳар бир одам истеъмол қиладиган маҳсулотга оз миқдорда йод қўшиш орқали амалга оширилади. Мисол учун, бугунги кунда юртимизда аҳоли йодланган ош тузидан фойдаланади.
Шунингдек, гуруҳли чораларни қўллашда хасталикка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар орасида йод препаратларини ишлатиш мумкин. Бу биринчи навбатда, болалар ва ўсмирларни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, касалликни олдини олишда индивидуал чоралар ҳам қўлланилади. Яъни, бўқоқни даволаш ва олдини олиш учун препаратлардан фойдаланиш мумкин. Аммо дори воситаларини тиббий текширувдан ўтгач ва мутахассис тавсияси билан буўоқнинг даражаси ва турига қараб қўллаш лозим. Акс ҳолда ножўя таъсир этиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.