Хабар юзасидан Жиззах вилояти Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастр юритиш бўлими ходимлари томонидан Бахмал тумани ИИБ билан ҳамкорликда суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, Бахмал туманидаги "Ўсмат" МФЙда истиқомат қилувчи Т.Х.исмли ва Бахмал туманидаги "Новқа" МФЙда яшовчи Ж.М. исмли фуқаро 3 та бўри боласини ушлаб, уларни сотиш бўйича ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлашган.
Тезкор назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Тнинг ўзига тегишли бўлган автомашина юкхонасида 3 та бўри боласи борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан жарима қўлланилди.
Айни вақтда бўри болалари экологлар томонидан парвариш қилинмоқда. Об-ҳавонинг қулай бўлган вақтида уларни ушланган жойига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яна қўшимча маълумот берилади, дея хабар бермоқда Давлат Экология қўмитаси.