Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5 май куни содир бўлган машъум воқеада қаҳрамонларча ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовни “Жасорат“ медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Давлат раҳбари бу жасорат тарихини юрагига яқин олиб, аввало, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бугун ҳурматли президентимиз марҳум Абдуманноп Самиқовни „Жасорат“ медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда ёрдамлашган “Бўрижар“ спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат“ медали билан тақдирланди.
Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди, — деб ёзади Шерзод Асадов.