Гап учувчисиз автожир ThunderFly TF-G1 ҳақида бормоқда. 25 килограмм оғирликдаги учар аппарат 4300 метргача баландликка кўтарилиши мумкин, оғирлиги 5 килограммгача бўлган юкларни ташийди.
Автожир, ҳатто қийин об-ҳаво шароитида ҳам мувозанатини сақлай олади. У анъанавий вертолётларга қараганда яхшироқ энергия ва бошқарув имкониятларига эга.
Қидирув-қутқарув ишларида ҳамда метеорологияда ундан фойдаланилиши мумкин, деб хабар беради techcult.ru.