Ўтган беш йил ичида Наманган вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиши кўрсаткичи 129,3 фоизни ташкил этди, 185 та хорижий қўшма корхоналар ташкил этилди. Айни пайтда вилоятда иккита эркин иқтисодий зона ва 72 та кичик саноат зоналари мавжуд.
Бу мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган қулай ва кенг имкониятларнинг самарасидир. Айниқса, Президентимизнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари давомида олдимизга янги ва долзарб вазифалар қўйилди.
Уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширдик. Жумладан, ички йўлларни таъмирлаш учун «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси», республика ҳамда маҳаллий бюджетдан жами 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлса, бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 1 367,2 километр ички йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди. Дастур бўйича 726,7 километр ички йўлларда таъмирлаш ҳамда ҳашар йўли билан қўшимча 640,5 километр йўлларни шағаллаш ишлари амалга оширилди. Мисол учун, Янги Наманган туманидаги «Келажак тонги» маҳалласидаги «Саховат уйи»га борувчи йўлнинг 3 километр қисми, Наманган шаҳри «Гўзал» кўчасининг 1,5 километр йўл, шунингдек, «Шаршара» маҳалласи йўлининг 8 километр қисми тўлиқ асфальтланди.
Аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида ҳозирги кунга қадар 355,9 километр ичимлик ва оқава сув тармоқлари тортилди, 1 та янги сув олиш, 1 та оқава сувларни тозалаш иншоотлари қурилди, 4 та сув олиш иншоотлари мукаммал таъмирланди. Натижада 84 та МФЙда яшовчи 248,6 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 9 500 та янги темир бетон таянчлар ўрнатилди, 405 километр электр тармоғи тортилди, 152 та янги трансформаторлар ўрнатилди. Натижада, 28,0 минг нафар аҳолини ва 1,5 мингта улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Газ таъминоти масаласидаги мавжуд муаммолар ҳам жадаллик билан ечим топмоқда. Шу кунгача 14,4 километр тармоқлар жорий таъмирланди. 40 та газ тақсимлаш пунктлари жорий ва 26 таси мукаммал таъмирланди, 219 та янги газ баллонлар ҳамда 34 682 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Давлатобод туманининг 8 та маҳалласидаги 350 та кўп қаватли уйлар ва унда жойлашган 15,4 мингта хонадонларни марказлашган иссиқлик таъминотини қайта тиклаш ишлари бошланган. Жумладан, Давлатобод туманидаги Порлоқ МФЙ ҳудудидаги 59 та уйларда ички тармоқларни тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қурилиш ишлари давом этмоқда.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида жорий йилда вилоятда 775 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича дастурларга киритилган 22 та қишлоқ ва 4 та маҳалла бош режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳозирги кунга қадар, дастур доирасида 509,2 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди.
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш доирасида 264 километр алоқа тармоқлари ҳамда 133 та базавий станцияларни ўрнатиш ва модернизация қилиш ишлари бажарилди. Бугунгача 264 километр алоқа тармоқлари қурилди.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида 130 та боғча, 149 та мактаб, 72 та тиббиёт муассасаси қуриш ва таъмирлаш бўйича ҳозирга қадар 127 та боғчаларда 18,7 миллиард сўмлик, 127 та мактабларда 14,4 миллиард сўмлик, 50 та тиббиёт муассасасида 10 миллиард сўмлик қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш доирасида 101 та маҳалла биноси, 11 та маҳалла гузарида 9,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 1 та маданият марказида қурилиш ишлари давом этяпти.
Ижтимоий соҳада ҳам эътиборга молик натижаларга эришиляпти. Жумладан, Наманган шаҳрининг «Орзу» маҳалласида қиймати 18,3 миллиард сўмлик 110 кишига мўлжалланган, барча шароитларига эга «Саховат» уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, Наманган шаҳрида 2 та янги оилавий поликлиника қуриш ишлари учун 12,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Вилоят бўйича тиббий-асбоб ускуналар сотиб олиш учун эса 18,7 миллиард сўм сарфланди.
Таълим сифатини ошириш мақсадида Покистон Ислом Республикаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида Лаҳор университети кампуси ва клиникаси ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Лаҳор университети билан ҳамкорликда «The International University of Namangan» нодавлат олий таълим муассасасини ташкил этиш бўйича ишлар бошланди.
Мактабларда инглиз тилини ривожлантириш мақсадида Fulbright дастури доирасида 2 нафар, «English Speaking Nation» дастури доирасида
2 нафар америкалик мутахассислар, рус тили фанини ўқитилиш сифатини ошириш мақсадида «ЗЎР» («КЛАСС») дастури доирасида 6 нафар россиялик мутахассислар вилоятимизга ташриф буюрди. «Зўр!» лойиҳаси ўқув машғулотларининг 2-босқичи якуни бўйича 240 нафар рус тили фани ўқитувчиларига Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассислари томонидан сертификатлар топширилди. Уларнинг 148 нафари ТРКИ бўйича С1 даражадаги ва 226 нафари ТПК бўйича сертификатларга эга бўлди.
Янги ўқув йилида 4 та математика, 4 та кимё-биология, 6 та информатика, 14 та хорижий тиллар ҳамда 5 та физика фанларига, жами 33 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиляпти.
Ҳудудлар бўйича таълим сифати паст бўлган Наманган туманидаги умумтаълим мактабларига Наманган давлат университетининг профессор-ўқитувчилари бириктирилди, республикада фаолият олиб борувчи маҳоратли ўқитувчилар томонидан мактабларда ўқувлар ташкил этилди, барча ўқитувчиларнинг билимларини аниқлаш бўйича тестдан ўтказилди, Қоракўл халқаро мактаби билан шартнома имзоланди.
Вилоятимизда ҳам «Маҳаллабай» ишлаш тизими асосида 775 та маҳаллаларга бириктирилган 1 331 та тижорат банк ва иқтисодий идора ходимлари томонидан 502 мингта хонадонлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 92 248 та муаммо аниқланди. Шундан, ўтган давр мобайнида 84 820 та ёки 91,9 фоиз муаммолар бартараф этилди. Мухтож оилаларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, ҳудудлардаги 106 та оилаларга чорва ҳайвонлари, 1 643 та оилаларга 26 653 та парранда, 1 176 та эҳтиёжманд оилаларга тикув машиналари, 1 005 та ёшларга техника воситалари берилди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш истаги мавжуд 28,8 мингта субъектлар аниқланган. Бугунгача уларнинг 26,6 мингтасига жами 575,3 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди ва 25,5 та фуқаро бандлиги таъминланди.
Вилоят бўйича жорий йилда «Темир дафтар»га 34 761 та эҳтиёжманд оила ва уларда яшовчи 48 885 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар киритилган эди. Уларнинг 48 504 нафари ишга жойлаштирилди. Шу каби кўрсатилган амалий ёрдамлардан сўнг Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари билан 48 504 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган 34 077 та оила «Темир дафтар»дан чиқарилди. Ҳозирда қолган 684 та оила билан иш олиб бориляпти.
«Аёллар дафтари»га киритилган 35 275 нафар аёлдан 34 911 нафарининг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Бугунгача 5 334 нафар аёлга жами 72,3 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
«Ёшлар дафтари»га эса 50 556 нафар ёшлар киритилган эди ва «Ёшлар жамғарма»сига маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағларидан 17,3 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди. Бугунга қадар 41 486 нафар «Ёшлар дафтари»даги йигит-қизларнинг муаммолари ҳал этилди. Жумладан, ёшларнинг 12 012 нафари ишга жойлаштирилди, 18 930 нафарига вақтинча фойдаланиш учун ер берилди, 4 120 нафарига кредитлар ажратилди, 2301 нафари «Устоз-шогирд» анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилди, 4 123 нафарини ҳам бошқа йўналишлардаги муаммолари ўз ечимини топди.
Айни пайтда вилоят бўйича 127,3 минг нафар фуқаро ишсиз, 57,5 минг нафар фуқаро ишлаш учун хорижга кетган. 2020-2021 ўқув йилида таълим муассасаларини 41 580 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 26 099 нафарини меҳнат бозорига кириши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида барча соҳаларда 113 135 янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар 192 512 та янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳоли бандлиги тўлиқ таъминланади. Бундан ташқари, ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш учун ажратиб бериш ҳисобига яна 262,2 мингта янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги вилоятимизнинг етакчи соҳаси ҳисобланади. Жорий йилда пахта ҳосили учун 7 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 63 406 гектар майдонда ғўза парвариш қилиняпти. Бу майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 40 центнердан 221,0 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш кутиляпти.
67 750 гектар майдондаги ғалладан 175 355 тонна товар дон ва 18 022,3 тонна уруғлик жамғарилди. Янгиқўрғон туманидан бошқа барча туманларда ғалла сотиш режаси ортиғи билан бажаришга эришилди. Вилоятдаги 1 411 та фермер хўжаликларининг 1 279 таси давлатга дон сотиш режасини ортиғи билан бажарди. Бугунгача 61 356 гектар майдонга такрорий экинлар экилди.
Вақтинча ишсиз аҳолига маълум миқдордан ер берилиши натижасида 63,0 минг гектар майдонда экин экиш ишлари амалга оширилди, натижада 238 627 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Ушбу йилда 33 000 гектар ер майдонларини ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилиб, 21,6 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилди. Бу ерларга 122 километр суғориш тармоқлари қурилди, 39 километр коллектор тармоғини таъмирлаш, 53 дона тик суғориш қудуқлари қуриш, 12 та насос агрегатларини қуриш, 31 километр электр тармоқларини тортиш ишлари ҳамда 331 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари қурилди. Ўзлаштирилган ерларнинг 7 гектарида полиз экинлари, 727 гектарида дуккакли экинлар, 354 гектарда мойли, 127 гектар шоли, 1 475 гектар озуқа экинлари, 1474 гектар бошқа экинлар ва 4 721 гектарда интенсив боғлар барпо этилди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларга ажратилаётган маблағларнинг манзилли етиб бориши назоратга олинди.
Хусусан, 6 ой давомида 103 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларнинг (адашганлар) уй-жой олиб бериш, яшаш хонадонида 2 хонали уй қуриб бериш, уй-жойини таъмирлаш, фарзандларини тўйини қилиб бериш, соғлиғини тиклаш, турмуш шароитини яхшилаш, фарзандларининг контракт пулларини тўлаб бериш каби муаммоларини ҳал қилиш учун Республика махсус жамғармасидан ажратилган 2 миллиард 690 миллион сўм пул маблағлари билан уларнинг муаммолари бартараф этилди.
Ҳозирда вилоятда 4 та миллий маданий марказлар тўлақонли фаолият олиб боряпти. Наманган шаҳрида ташкил этилган «Дўстлик уйи» учун ажратилган бино 1,2 миллиард сўм маблағ ҳисобига капитал таъмирланди. «Дўстлик уйи»даги 4 та марказлар 13 та компьютер жамланмаси, 4 та телевизор, 15 та шкаф, 20 та стол, 101 стул ҳамда миллий чолғу асбоблари ва либослар жамланмаси билан таъминланди.
Хулоса қилиб айтганда, вилоятда ҳар бир соҳада улкан ўзгаришлар юз беряпти. Бунинг замирида меҳнаткаш, оқкўнгил ва аҳил наманганликларнинг янада яхши яшашига эришишдек мақсад мужассам. Бу эзгу жараёнда ҳалол меҳнати ва билимини, куч-салоҳиятини аямаётган юртдошларимизни қадрлашимизни мамнуният билан таъкидлашни истардим. Зеро, улар қалбидаги эртанги кунга бўлган ишонч ҳаётимизни файзга тўлдираверади.
Аҳмаджон Аълоходжаев, Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати.