Унда жорий йилнинг 13 декабрь куни Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида “Спарк” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.
Шуни қайд қилиш лозимки, мазкур лавҳани тайёрлаш ва маълумотлар тақдим қилишга масъул бўлган матбуот хизмати томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилмасдан, бирёқлама ва нохолис таассурот ва тушунчаларга сабаб бўладиган маълумот тақдим қилинган.
Бу каби нохолис маълумотлар прокуратура органлари шаънига путур етказади ҳамда жамоатчиликда салбий фикрлар юзага келтиради.
Шу боис, оммавий ахборот воситаларига тақдим қилинадиган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнгра тақдим қилиш мақсадга мувофиқ.