"Бўш турган давлат кўчмас мулки объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

— “rroperty.davaktiv.uz” АТга давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан киритилган давлат кўчмас мулки объектлари тўғрисида маълумотлар асосида Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан объект жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш;

— бўш турган давлат кўчмас мулки объектлари (бўш бино) тўғрисидаги маълумотларни "Инвентаризация" мобил иловаси орқали "Давлат мулки" ахборот тизимига киритиш;

— хатлов натижасида аниқланган бўш бинолар ҳисоби "Давлат мулки" АТда шакллантириш;

— аниқланган бўш бинолардан самарали фойдаланиш мезонларини белгилаш.

Қонун лойиҳасида белгиланишича:

— ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва давлат-хусусий шериклик дастурларига киритилмаган уч ойдан ортиқ турган бўш бинолар балансда сақловчилар билан келишмаган ҳолда ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин, бундан ҳарбий, махсус мақсадлардаги ҳамда давлат сири билан боғлиқ объектлар мустасно;

— давлат ташкилотлари ҳамда давлат кўчмас мулки объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган юридик шахсларнинг ходимлари маъмурий биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан жойлаштирилади, бундан ижтимоий соҳа ташкилотлари мустасно;

— давлат кўчмас мулки объектларини текин фойдаланишга бериш бўйича шартномалар, шунингдек, шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар ва қўшимчалар, уни бекор қилиш фақатгина “online-ijara.uz” ахборот тизими орқали амалга оширилади.