Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасида жойлашган 48-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган биноси Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфига ўтказиб берилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З. Мирзаев 75-10-0-Q/22-сонли қарорни имзолади.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Камалов 48-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган биносини Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфига қабул қилиб олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштирилишини таъминлайди.