Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасида соғлом турмуш тарзи ва табиатни асрашни рағбатлантириш доирасида бир қатор таклифлар киритилмоқда.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва соҳа мутахассислари таркибида шакар ва ширинлаштирувчи моддалар қўшилган газланган алкоголсиз ичимликларни кўп истеъмол қилиш ортиқча вазн пайдо бўлиши, қандли диабет ва кариес касалликларини кўпайишига сабаб бўлишини таъкидлаб келмоқда.

Шунга кўра, 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи солиш таклиф қилинмоқда. Ушбу акциз солиғидан тушган маблағлар тўлиқлигича Тиббиётни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади”, — деди бош вазир ўринбосари.

Мажлисда 2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль шиналарининг 1 донаси вазнидан келиб чиқиб, БҲМнинг 0,3 фоиз миқдорида утилизация йиғимини жорий этиш таклиф қилинди.

Жумладан, енгил автомобилнинг битта шинасига 6 минг сўмдан 16 минг сўмгача, юк автомобили шинасига 11 минг сўмдан 58 сўмгача солиқ солиниши режалаштирилган.