Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш ишлари давом этяпти.
2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт, ва бута кўчатларини экилиши ва экилган кўчат ва қаламчаларини Ўзагроинспекциянинг Бўстонлиқ туман бўлими, туман молия бўлими ҳамда туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан ҳамкорликда далолатномалар асосида қабул қилиб олиш ишлари жадал олиб бориляпти.
Лойиҳа асосида эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбири доирасида Бўстонлиқ туманида Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги бўлими ходимлари намуна кўрсатяпти.
Халқимизда, «Яхшидан боғ қолади» деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун биз эккан ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб Бўстонлиқ туман ҳудудига кўрк бағишлаши билан бир қаторда, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига, ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.
Ш.Усубалиев,
«Ўзагроинспекция»нинг
Тошкент вилояти бошқармаси
бош инспектори,
Б.Рисқибоев
«Ўзагроинспекция»нинг
Бўстонлиқ туман бўлими
катта инспектори.