“Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”.

Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.

Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир.

Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.