Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти 2022 йилдан бошлаб Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, ботаника соҳасидаги тўлиқ инглиз тилида чоп этилувчи “Плант Диверситй оф Cэнтрал Ациа” (ПДCА) журналини нашр этишни йўлга қўйди.

Ушбу журнал Марказий Осиё ҳудудидаги барча ўсимликларнинг (сувўтлар, йўсинлар ва замбуруғлар ҳам бундан мустасно эмас) таксономияси, биогеографияси, эволюцияси, филогенияси, муҳофазаси ва шу каби йўналишлардаги тадқиқотларни нашр этувчи халқаро журнал ҳисобланади. Юқоридагиларга қўшимча равишда, ўсимликлар полуляцияси, ўсимлик жамоалари систематикаси, ҳайвон-ўсимлик муносабатлари каби йўналишлардаги илмий изланиш натижалари баён этилган мақолалар ҳам журнал учун қабул қилинади ва нашрга тайёрланади.

Журналнинг бош муҳаррири профессор Сергеи Волис. Профессор ўзининг муҳаррирлик фаолиятини илгари бир қанча журналларда, хусусан, “Плант Диверситй” (Хитой), “Плос ОНE” (АҚШ) журналларида олиб борган.

Ёрдамчи муҳаррир сифатида журналда яна 22 нафар муҳаррир мавжуд бўлиб, улар Америка Қўшма Штатлари (Гарвард университети), Япония (Ниигата университети), Россия (Москва ва Альтай давлат университетлари), Хитой (Кунминг Ботаника институти), Испания (Пиреней экология институти), Полша (Ягеллон ва Ополе университетлари) ва Жанубий Корея (Чангвон ва Конгжу университетлари) каби дунёнинг 13 та етакчи мамлакатларининг илмий салоҳияти юқори бўлган олимлари ҳисобланади. Журналнинг биринчи нашри 2022 йил январь ойида чоп этилди.