Келгусида Бойсун ва Сариосиё туманларида кичик туризм зоналарини барпо этиш орқали “Кичик Швейцария”га, Термиз туманидаги Ал Ҳаким ат-Термизий мажмуаси атрофини “Ўрта асрлар шаҳарчаси”га, “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” ёдгорликларига олиб борувчи ҳудудни “Япон шаҳарчаси”га айлантириш кўзда тутилган.
Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Бобур” боғини вилоятнинг “Ёшлар туризм маркази” сифатида ривожлантириш, “Бахт” боғи ҳудудининг 5,5 гектар ер майдонида “Япон боғи” ва “Като Кюдзо” мемориал музейини барпо этиш режалаштирилган.