“Boysun ideal” қурилиш хусусий корхонаси томонидан мазкур муассаса учун 1 миллиард 773 миллион сўм маблағ ажратилган.

Муассаса ходимлари Пулҳоким маҳалласидаги аҳолига амбулатор тиббий хизмат кўрсатади. 50 қатновга мўлжалланган Оилавий шифокорлик пункти замонавий  жиҳозлар билан таъминланган.

Стоматологик тиббий аппаратуралар, педиатр ва умумий амалий шифокорлик хоналарида яратилган шароит маҳалла аҳлига катта қувонч улашди. Бу ҳақида Бойсун туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.