Фестиваль доирасида туманда етиштириладиган олма, узум, анор, полиз маҳсулотлари ва бошқа мевалар ҳамда миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. “Энг ширин олма боғи яратувчиси”, “Энг фаол маҳалла”, “Энг фаол ташкилот” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, фестиваль ташкилотчиларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Фестивалда фаол иштирок этган маҳалла ва ташкилотларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди. “Олма сайли” санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури билан якунланди.