Қитъанинг яна бир кучли жамоаси Аргентина ҳам меҳмонда ўйнаб Колумбияни енга олмади. Ўйин аргентиналиклар учун омадли бошланди. Баҳснинг саккизинчи дақиқасида улар Ромеро ва Паредеснинг голлари туфайли 0:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Аммо 51 дақиқада Муриэль 11 метрлик жаримадан ҳисобни 1:2 кўринишга келтирди. Ҳакам қўшиб берган вақтда (90+4) Борха дуранг қайд этди.
Ўша куни Венесуэла Уругвай билан 0:0, Чили Боливия билан 1:1 ўйнади. Перу меҳмонда Эквадорни 1:2 ҳисобида енгди.
Олтинчи турдан сўнг юз фоиз натижага эришган Бразилия биринчи ўринда бормоқда. Чемпионатга тўғридан-тўғри чиқиш имконини берадиган кейинги уч ўринга Аргентина, Эквадор, Урагвай даъвогарлик қилиб турибди.