Бразилияда сув тошқини қурбонларининг сони 46 кишига етди, 49 киши бедарак йўқолган.
Дам олиш кунлари Сан-Паулу шаҳрида ёғингарчиликда баъзи жойларда 600 миллиметрга этди, минтақада ҳозирда ўртача ёғингарчилик кузатилмоқда. Қутқарув ҳаракатлари асосан Сан-Себастьян шаҳрининг жанубий соҳилига қаратилган, чунки табиий офат энг кўп мазкур ҳудудга таъсир қилди.
Сан-Пауло маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, сув тошқини ва кўчкилар туфайли вилоятдаги 766 киши уйидан айрилди, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудлардан 1730 киши хавфсиз жойга кўчирилди, деб хабар беради ria.ru.