Россиянинг Бразилиядаги дипломатик ваколатхонаси баёнотига кўра, Бразилия шимоли-шарқидаги Баия штати коронавирусга қарши Россия вакцинасини синаб кўриш ва ишлаб чиқариш имкониятига қизиқиш билдирмоқда.

Элчихона, шунингдек, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция фонди ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тест ва дори-дармонларни тарқатиш, шунингдек, COVID-19 га қарши вакцинани яратиш учун мамлакатдаги бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва саноат тармоқлари билан бевосита алоқада эканлигини таъкидлади.

Сешанба куни Парана штати ва тўғридан-тўғри инвестиция фонди расмийлари коронавирусга қарши Россия вакцинасини синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилди.

Илк вакцина 11 август куни рўйхатдан ўтказилгани ҳақида аввалроқ Россия президенти Владимир Путин маълум қилган эди. Вакцина Совет Иттифоқида яратилган биринчи Ер сунъий йўлдоши аналоги бўлиб, “Спутник V” номини олди.