Бу ҳақда 18 декабрь, пайшанба куни dpa ахборот агентлиги хабар берди.

Брюсселнинг Европа кварталида (Еврокомиссия ва Европарламент бинолари жойлашган ҳудуд) намойишчилар тўсиқларни бузиб ўтишга уринишган, олов ва пиротехника воситаларини ёқишган, кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишган ва полицияга картошка отишган. Dpa маълумотларига кўра, шаҳар полицияси намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланган. Тартибсизликлар фонида Европарламент ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа биноларга кўчирилди. Dpa маълумотларига кўра, уларни деразадан узоқроқ туриш ҳам талаб қилинган, деб хабар берди dw.com.