Тадбирда «BSEC URTA» Президенти Эдуарт Каса, ташкилот Бош котиби Мехмет Уйлукчу, Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (IRU) Президенти Раду Динеску, IRU Бош котиби Умберто де Претто, TDT Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, Ўзбекистон Ҳалқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) Раиси Санжар Пулатов ва ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида Бош Ассамблея иштирокчилари минтақада автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш, чегараларни кесиб ўтиш тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш ва соддалаштириш, халқаро ташкилотлар ва манфаатдор томонлар билан яқин ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқдилар.
Шунингдек, мажлисда Қора денгиз Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 2025 йил иш режалари кўриб чиқилиб, «BSEC URTA» Бош ассамблеясининг 44-йиғилиш якуни бўйича қарори қабул қилинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.