Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 20-25° дан ошмайди.

Эртага Туркманистондан булутларнинг кейинги қисми кириб келишида жанубий марказий ва шарқий туманларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10° гача пасаяди, кундузи 15-20° бўлади.

Чоршанба куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-8° гача илиқ, шимолда баъзи жойларда 0-2о гача совуқ, кундузи 13-18о гача пасаяди.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати минимал даражага етади ва 3-5о илиқ атрофида бўлади, қуёш нурлари иситиши натижасида кундуз кунлари 17-22о гача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.