Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.