Икки кун давомида 2002-2005 йилларда таваллуд топган "классиклар" мамлакат кубоги учун баҳс олиб боради. Бугун мусобақанинг биринчи куни 55, 63, 72, 82 ва 97 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади.
Соат 10:30 да саралаш беллашувлари бошланади. Соат 14:00 да мамлакат кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Соат 17:00 да эса медаллар учун кечадиган финал баҳслари бўлиб ўтади. Эртага эса 60, 67, 77, 87 ва 130 килограмм вазнларда Ўзбекистон кубоги соҳиблари маълум бўлади.