Аввал хабар берганимиздек, ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Япония вакилларини қабул қилади. Кеча ушбу қарама-қаршилик олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, мазкур қарама-қаршилик доирасида қуйидаги учрашувлар ташкил этилади:
1-ўйин: Денис Истомин (420-ўрин) - Шо Шимабукуро (353-ўрин),
2-ўйин: Сергей Фомин (363) - Шинтаро Мочизуки (387),
3-ўйин: Санжар Файзиев/Денис Истомин - Каито Уесуги/Ёсуве Ватануки,
4-ўйин: Сергей Фомин - Шо Шимабукуро,
5-ўйин: Денис Истомин - Шинтаро Мочизуки.
Бугун дастлабки 2 та ўйин ўтказилади. Баҳслар Республика Олимпия захиралари теннис мактабида соат 11:00 да бошланади.