"Hududgazta'minot" АЖнинг маълум қилишича, бугун пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Жумладан, Учтепа тумани Истироҳат кўчасида, Тошкент кичик халқа автомобиль йўли кўчасида, Дегрез кўчасида ҳамда Шайхонтоҳур туманининг “Катта ҳовуз”, “Янгишаҳар”, “Жалилобод” маҳаллаларида, Қўрғонча, Истироҳат, Кўкча дарвоза, Ранний кўчаларида, “Ц-26” мавзеда, “Ц-3” мавзеда жойлашган Сув иситиш қозонхонасида ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Юнусобод тумани Наманган кўчасида жойлашган газ қувурини мавсумга тайёрлаш мақсадида бугун соат 10:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилади.  Шу вақт оралиғида Наманган, Гулчилар, Наманган 1-тор кўчаларида газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Пойтахт аҳолисидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.