Шубҳасиз, кўпчиликнинг эътибори -109 кг вазн тоифасидаги беллашувларга қаратилган. Унда сўнгги икки Олимпиаданинг чемпион ва рекордчилари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медаль учун кураш олиб боришади.
Мазкур вазнда арманистонлик Симон Мартирасян ва бошқа кучли полвонлар ҳамюртларимиз билан рақобат олиб боришади. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, асосий кураш иккала ҳамюртимиз ўртасида кечади.
«Ушбу дастур соат 16:00 да бошланади. Барча мухлисларни «Юнусобод спорт мажмуаси»да ўтказиладиган баҳсда спортчиларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз», дейилади МОҚ ахборот хизмати хабарида.