Мусобақада қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча ярим финалда Ҳиндистонни мағлубиятга учратишганди. Хусусан, ушбу босқичда шахматчиларимиз 1-турда 2:2 ҳисобида дуранг, 2-турда эса 2,5 : 1,5 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Энди вакилларимиз бугун финалда Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Хитойликлар ярим финалда Испаниядан устун келишди.

Мазкур қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.