2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий http://magistr.edu.uz веб-сайти орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

"Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди", дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Шу ўринда, магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин бўлади.