Кеча мазкур мусобақанинг фахрий меҳмонлари – Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос ҳамда Осиё каратэ федерацияси президенти, генерал-майор Насир Ал Разуқи пойтахтимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Рашид Талипов бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ федерацияси мутасаддилари кутиб олишди.
Режага кўра, мусобақа бошлангунга қадар расмийлар билан юртимизда каратэ спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш ва унинг оммавийлигини янада ошириш, Осиё чемпионатига тайёргарлик каби мавзуларда бир қатор учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.