Юқори ҳарорат узоқ давом этган Сибир жазирамаси вақтида кузатилгани айтилмоқда. Ўтган ёзда Сибирнинг Aрктика ҳудудида ўртача ҳарорат меъёрдан 10 даража юқорига кўтарилди. Бу эса ҳалокатли ёнғинларни кучайтириб, денгиздаги музликларнинг  эришига сабаб бўлди.

“Aрктикадаги ушбу янги экстремал ҳарорат Бутунжаҳон метеорология ташкилотига тақдим этилган кузатувларимиздан бири бўлиб, иқлим ўзгариши ҳақида огоҳлантирувчи сигналдир”, деди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби, профессор Петтери Таалас.

Ҳозирда мутахассислар Калифорниядаги Ўлим водийсида 2020 ва 2021 йилларда қайд этилган +54,4 даражадаги ҳарорат кўрсаткичларини текширмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг ёзида Европада, хусусан Италия Сицилиясида кузатилган +48,8 даража иссиқни тасдиқлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Aрктика Ердаги иссиқ таъсири тез сезиладиган минтақалардан биридир. Олимларнинг фикрига кўра, дунёнинг бошқа қисмларига қараганда тахминан икки баравар тез исийди.