Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Инспекция масалани ўрганиш жараёнида Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолда мактаб директори лавозимидан озод этилгани аниқланди.
Инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмага асосан, Бошқарманинг 2026 йил 6 январдаги 1-к-сонли буйруғи бекор қилинди.