Ҳужжат Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров ва Ярославль давлат педагогика университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Михаил Вадимович Груздев томонидан имзоланди.
Меморандум икки олий таълим муассасаси ўртасида таълим, илм-фан ва инновацион фаолият соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабалар академик алмашинуви, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро конференциялар, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, томонлар замонавий педагогик технологиялар ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таълим жараёнига татбиқ этиш, педагогик таълим сифатини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Таъкидланишича, мазкур меморандум Бухоро давлат педагогика институтининг халқаро алоқаларини янада кенгайтириш, таълим жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ҳамда академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Ҳамкорлик материали