Тадбир давомида адибнинг ҳаёт йўли, серқирра ижодий фаолияти ҳамда миллий адабиёт тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, унинг асарларидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, эзгулик ва маънавият ғоялари алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Нўртўхта Қилич талабалар билан очиқ мулоқот қилиб, илм олишнинг аҳамияти, китоб мутолаасининг инсон камолотидаги ўрни ҳамда маънавий етук авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, адибнинг ҳаётий тажрибаси ва ижодий фаолиятига оид қимматли тавсиялардан баҳраманд бўлдилар.
Таъкидланишича, бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш ҳамда устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.