Бухоро давлат университети Туркиянинг Истанбул Тижорат университети ва Истанбул университети Ҳуқуқ кафедраси билан ҳамкорликда «Халқаро маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий судлар симпозиуми»ни ташкил қилди.
Бухоро давлат университети раҳбарияти ташаббуси билан Хорижий тиллар факультети ёш олимаси Меҳринигор Аҳмедова 2020 йил март ойида Туркияда бўлиб, жаҳоннинг Топ 1000 талик университетлар рўйхатига кирувчи Истанбул университети ва Истанбул Тижорат университети ректорлари билан учрашиб, халқаро ҳамкорлик меморандумлари имзолашга муваффақ бўлди. Бу ҳамкорлик натижаси сифатида турли wебинар ва семинарлар ташкил қилинди.
Истанбул Тижорат университети, Истанбул университети Ҳуқуқ факультети Бухоро давлат университети, Баку давлат университети, Гумилёв ЕвроОсиё Миллий университети, Ал-Форобий Қозоғистон миллий университети, Ҳ.Досмуҳамедов Атирау университети, Халқаро Vision университетлари билан ҳамкорликда 2021 йил 10-12 апрель кунлари онлайн тарзда «Халқаро маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий судлар симпозиуми»ни ташкил қилишган ва ушбу симпозиумнинг асосий мавзуси «Маъмурий ҳуқуқ ва маъмурий суд тизимидаги ўзгаришлар» бўлиб, шунингдек, маъмурий судлов жараёнида ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши бўйича янги таклифлар бериш, илмий мунозаралар ва маълумот алмашишни таъминлаш назарда тутилган.