Матбуот анжуманида университет жамоаси, профессор-ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбир аввалида университет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Д.Явмутов томонидан 2025-2026 ўқув йили қабули ҳамда алоҳида иқтидор талаб этадиган спорт таълим йўналишлари бўйича касбий ижодий имтиҳонларни ўтказиш, БухДУда амалга оширилаётган ишлар, олийгоҳнинг илмий салоҳияти, кафедралар фаолияти, олинаётган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилда БухДУ Times Higher Education (THE) агентлигининг “Impact Rankings 2025” рейтингида дунёнинг энг нуфузли 800 та университети рўйхатидан жой олди, — дейди Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Дилшод Явмутов. — Шу билан бирга, Туризм таълим дастурлари UNWTO TedQual халқаро аккредитациясидан республикада биринчилардан бўлиб муваффақиятли тан олингани университет нуфузини янада оширди. Бухоро давлат университетининг 16 та йўналишлари Германиянинг ACQUIN халқаро аккредитациясидан муваффақиятли ўтмоқда. Университетнинг яна бир муваффақияти шундаки, UI GreenMetric World University Rankings 2024 натижаларида янги чўққиларни забт этди. Бухоро давлат университети UI GreenMetric нинг Ўзбекистондаги университетлар учун миллий координатори ҳисобланади.
Президентимиз раҳбарлигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган йиғилишда таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшлар тарбияси ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишда давлат раҳбари томонидан ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” дастури эълон қилинди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларга университетда ўқишнинг афзалликлари, қабул жараёнларида абитуриентлар учун яратилган имкониятлар ҳақида битирувчиларни хабардор қилиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ҳам ташкил этилди.
Шуни алоҳита таъкидлаш керакки, университетда 2025/2026-ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Жумладан 2025/2026-ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича Бухоро давлат университетида 5 241 нафар, шундан 4755 нафар бакалавриат таълим йщналишларига ва 486 нафар магистратура мутахассисликларига талабаларни ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича — 4 755нафар:
кундузги таълим шаклига – 82 та (+16) таълим йўналиши бўйича 2 980 нафар;
кечки таълим шаклига – 28 та (+15) таълим йўналиши бўйича 800 нафар;
масофавий таълим шаклига – 35 та (+31) таълим йўналиши бўйича 975 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 56 та (+10) мутахассислик бўйича 376 нафар (94 нафар давлат гранти, 282 нафар тўлов-контракт асосида).
в) қўшма таълим дастури – 2 та бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича 70 нафар;
г) қўшма таълим дастури – 6 та магистратура мутахассислиги кундузги таълим шакли бўйича 120 нафар;
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган 19 та (11 та спорт ва 6 та санъат, 2 та журналистика ва ахборот соҳаси) таълим йўналиши бўйича 415 нафар (кундузги-415 нафар, масофавий-50 нафар) қабул квотаси шакллантирилган. www.abit.buxd.uz расмий веб-сайтда имтиҳон дастурлари, абитируентларнинг имтиҳон топшириш кунлари, интернет орқали транслятсия қилиш имкониятлари яратилади.
Бухоро давлат университетида алоҳида иқтидор талаб этиладиган мавжуд таълим йўналишлари;
- 61010200 Спорт фаолияти: эркин кураш;
- 61010200 Спорт фаолияти: дзю-до;
- 61010200 Спорт фаолияти: кураш;
- 61010300 Адаптив жисмоний тарбия ва спорт;
- 61010200 Спорт фаолияти: бокс;
- 61010200 Спорт фаолияти: футбол;
- 61010200 Спорт фаолияти: мини-футбол;
- 61010200 Спорт фаолияти: баскетбол;
- 61010200 Спорт фаолияти: волейбол;
- 61010200 Спорт фаолияти: таеквондо WTF;
- 61010200 Спорт фаолияти: қўл тўпи;
- 61010200 Спорт фаолияти: қўл жанги;
- 60111200 Жисмоний маданият;
- 60320100 Журналистика;
- 60211700 Халқ ижодиёти;
- 60220200 Исломшунослик;
- 60320200 Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар;
- 60210400 Дизайн: интерерни лойиҳалаш;
- 60210800 Амалий санъат: амалий санъат асарларини таъмирлаш;
- 60210800 Амалий санъат: меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш;
- 60210500 Рангтасвир: дастгоҳи.
Бугунги кунда университетда хорижнинг 140 тага яқин олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари амал қилмоқда. Шартномаларнинг асосий йўналиши ўзаро профессор-ўқитувчи ва талаба алмашиш, малака ошириш ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш кабиларни қамраб олади.
Ҳамкорлик шартномалари доирасида 2024-2025 ўқув йили давомида хориждаги ҳамкор олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига 80 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчининг малака ошириши ташкил этилди. Университетда 60 нафардан ортиқ хорижлик ўқитувчилар онлайн ва анъанавий шаклда дарс беришди, турк ва испан тилларини ўқитиш йўлга қўйилди.
Талабаларда амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда иш билан бандликларини таъминлаш мақсадида талабалар “Иш ва саёҳат” дастури доирасида Германияга малакавий амалиётга юборилди. Янги ўқув йилида ҳам халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини янада ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, тадбир сўнгида ОАВ вакиллари, абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари БухДУ “Универсал” спорт мажмуасида яратилган имкониятлар билан батафсил танишишди. Жумладан, спортнинг шашка, шахмат, стол теннис, волейбол, баскетбол, гандбол, мини футбол каби турлари билан мукаммал шуғулланиш учун имкониятлар ўрганилди.
БухДУ ахборот хизмати бўлими
Ҳамкорлик материали